ЕХҲТнинг 18 июн куни Венада бўлиб ўтган йиғилишида Ўзбекистон ҳукумати вакили Ўзбекистон қўшни давлатлар билан бўлган чегара минтақаларига кўмилган миналар масаласини кўриб чиқишга тайёрлигини маълум қилган эди.

Қўшни республикалар Ўзбекистон вакилининг ушбу баёнотини ижобий баҳоламоқдалар. Хусусан, 23 июн куни Тожикистон Ташқи Ишлар вазирлиги вакили Игор Саттаров Ўзбекистон ҳукуматининг бу ниятини икки давлат ўртасидаги ишончни мустаҳкамлаш ҳамда чегаранинг икки томонида яшовчи фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш йўлидаги муҳим чора, дея баҳолади.