Бугун НАТО Бош котиби Жаап де Хуп Схеффер Иттифоқ Ироқ ҳукуматининг мамлакат хавфсизлик кучларини тайёргарликдан ўтказишга ёрдам бериш ҳақидаги сўровини муҳокама қилишга тайёргарлик кўраётганини маълум қилди.

Схефферга кўра, душанба ва сешанба кунлари Истанбулда бўладиган НАТО саммити чоғида Иттифоққа аъзо давлатлар раҳбарлари Ироқ ҳукумати сўровига ижобий жавоб беришга келишишлари мумкинлигига ишора қилди.
Римда Италия Ташқи Ишлар вазири Франко Фраттини Италия Ироқ ҳукумати таклифини қўллаб-қувватлашини билдирди.