Бугун Эрон ҳукумати ҳибсдаги саккиз нафар британиялик ҳарбийни Теҳрон шаҳрида Британия расмийларига топширди.

Эрон ҳукумати уларни мамлакатнинг сув чегара ҳудудларини бузганликда айблаб уч кундан бери ҳибсда сақлаётган эди.
Лондонда Британия Ташқи Ишлар вазири Жэк Строу мазкур муаммони ҳал этишда ёрдам бергани учун Эрон Ташқи Ишлар вазири Камол Харозийга миннатдорлик билдирди.
“Биз Эрон билан дипломатик алоқаларга эгамиз. Биз ўзаро муносабатлар масаласида қаттиқ ишлаяпмиз. Базан муносабатлар мураккаблашиб кетади. Аммо Эрон Исломий Халқ Республикасига нисбатан сиёсий ёндашувимиз жуда яхшилигига шубҳам йўқ”, - деди Британия Ташқи Ишлар вазири.