Бугун Ингушистон ҳукумати маъмурияти бошлиғи Тимур Могушков душанба куни жанггарилар уюштирган ҳужум оқибатида 98 одам нобуд бўлгани ва 104 одам яраланганини маълум қилди.

Унга кўра ўлганларнинг 23 нафарини тинч аҳоли қолгани эса ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларидир.
Москвада Россия Президенти Владимир Путин барқарор вазиятни таъминлаш учун Ингушистонга қўшимча кучлар жўнатилишини айтди:
“Шимолий Кавказда вазият доимо барқарор бўлиши учун биз бу борадаги уринишларимизни, жумладан жанговар қисмларни ҳам кучайтирамиз. Шунинг учун мен Назранга Ички Ишлар вазирлиги қўшинлари полкини жойлаштириш ҳақида қарор қабул қилдим. Бундан ташқари Мудофаа вазирлиги бўлинмалари сонини ҳам кўпайтирамиз”, - деди Россия Президенти.
Путин ҳужум уюштирганларни йўқ қилишга ваъда берди.