. Шимолий Корея ядровий дастури борасида Пекинда бораётган кўптомонлама музокаралар натижасида дастлабки ютуқларга эришилгани ҳақида хабар қилинмоқда.

Хитой Ташқи Ишлар вазирилиги расмийси Чжан Ци Юэнинг билдиришича:
«Мунозаралар очиқ-ойдин ва самарали бўлди. Барча иштироклар муаммо ечими йўлидаги дастлабки қадам — Шимолий Корея ядровий дастурининг тез орада ҳаракатдан тўхталиши ва кейинги ҳаракатларнинг мувофиқлаштирилишини катта мамнуният билан қабул қилдилар. Бу музокаралар чоғида эришилган энг муҳим ютуқдир», — деди Хитой Ташқи Ишлар вазирилиги расмийси.
Ҳозирда Пекинда давом этаётган Пхенян ядровий дастурига оид кўп томонлама музокараларда 6 мамлакат вакиллари — АҚШ, Хитой, Россия, Япония ва икки Корея давлатлари иштирок этмоқдалар.