АҚШ Давлат Котиби ёрдамчиси Уилям Бернс Исроил ва Фаластин раҳбарияти билан Яқин Шарқда барқарорлик ўрнатиш масаласини муҳокама қилмоқда.

Абдулла
Фаластин Бош Вазири Аҳмад Қурай билан Рамаллоҳда ўтган учрашувдан сўнг, Бернс шуларни билдирди:

"Мен Президент Буш Исроилнинг Ғазо минтақаси ва Иордан дарёси Ғарбий соҳилидаги яҳудий қишлоқларини кўчириш, ҳарбийларни олиб чиқиб кетиш ташаббусидан Яқин Шарқда барқарорлик ўрнатиш йўлида қатъий фойдаланмоқчи эканлигини билдирдим. Бу “Йўл ҳаритаси” тинчлик дастурини амалга ошириш ҳамда мустақил Фаластин давлатини тузиш борасидаги музокараларнинг бошланишига қулай имкониятдир", - деди АҚШ Давлат Котиби ёрдамчиси.