Шимолий Корея ядровий дастурини музлатиш бўйича Хитойда ўтказилган кўптомонлама музокаралар натижасиз якунланди.

Абдулла
Бу музокараларда АҚШ, Россия, Шимолий Корея, Жанубий Корея, Япония ва Хитой расмийлари иштирок этдилар.
Тарафлар бу борадаги навбатдаги учрашув сентябр ойи охирида ўтказилишига келишиб олдилар. Хитой расмийси Ванг шуларни билдирди:

"Биз ядровий қурол муаммоси ҳал этилиши жуда қийин масала эканлигини тушунамиз. Музокара иштирокчилари ўртасида ўзаро ишончсизлик мавжуд, шунингдек ядровий дастурни музлатиш борасида ҳам ягона фикр йўқ", -деди Хитой расмийси.