Бағдодда шанбага ўтар кечаси АҚШ ҳарбий патрули ўққа тутилди. Отишмада АҚШнинг бир ҳарбийси ўлдирилди.

Абдулла
Ироқ шимолидаги Эрбил шаҳрида мина ўрнатилган автомобил портлатилиши оқибатида бир одам нобуд бўлди, камида 40 киши яраланди.
Баакуба шаҳрида эса қуролланган гуруҳ шиалар партияси штаб – квартирасига хужум уюштирди. Бу ерда уч одам нобуд бўлгани айтилмоқда. Шунингдек, Ироқ Бош вазири Оят Алавий етаклаган партия идорасига ҳам ҳужум қилинган. Бу ерда қурбон бўлганлар йўқ.