Деҳли шаҳрида Ҳиндистон ва Покистон вакиллари Кашмирда барқарорликни тиклаш масалаларини муҳокама этмоқда.

Муҳокамалар диққат марказида икки қўшни давлат ўртасида ўзаро ишончни уйғотиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш бўлмоқда. Куни кеча Кашмирнинг Ҳиндистон қисмида қуролланган сепаратчи гуруҳлар 12 нафар тинч аҳоли вакилини ўлдирдилар.
Охирги ярим аср ичида эса Ҳиндистон ва Покистон давлатлари Кашмир вилояти учун икки бора урушди.