Валдас Адамкус яна бир бора Литва Президентлигига сайланди.

Литвада ўтказилган Президентлик сайлови иккинчи босқичининг дастлабки натижаларига кўра, Валдас Адамкус 52 фоиздан сал кўпроқ, унинг асосий рақиби, собиқ Бош вазир Казимир Прунскене 48 фоиз атрофида овоз олганлар.

77 ёшли Валдас адамкус 1998- 2003 йиллари Литва Президенти бўлган эди. Кечаги сайлов эса муддатидан олдин ўтказилди. Бир йил давомида Литва Президенти бўлган Роландас Паксас мамлакат Конституциясини бузганлиги учун Парламент томонидан истеъфога чиқарилган эди.