БМТ Хавфсизлик Кенгаши Дарфур вилоятидаги гуманитар бўҳрон олди олинмаса Судан ҳукуматига нисбатан санкциялар жорий этилишини билдирди.

Бугун бу ҳақда Судан пойтахти Хартумга келган АҚШ Давлат Котиби Колин Пауэлл маълум қилди. Бугун Хартумга БМТ Бош Котиби Кофи Аннан ҳам ташриф қилади. Бу ерда Дарфур вилоятидаги вазият муҳокама этилади. Бу вилоятда араб қуролли гуруҳлари қора танли африкаликларни таъқиб қилмоқдалар.
Колин Пауэллга кўра, бу ҳаракатларни геноцид деб баҳолаш мумкни, чунки Дарфур вилоятида бир миллион одам уйларини ташлаб қочишга мажбур бўлган.