Бугун маҳкама олдида ҳозир бўлган Ироқнинг собиқ рахбари Саддам Хусайн унга қўйилаётган айбловларни тан олишдан бош тортди ва маҳкамани "театр" деб таърифлади.

Ола оқарган соқоли билан Хусайн жуда озғин ва хорғин кўринарди. Маҳкама давомида собиқ Ироқ рахбари маҳкама қонунийлигига шубҳа билдириб, ҳақиқий жиноятчи АҚШ Президенти Жорж Буш дегани ҳақда хабар берди, суд жараёнини кузатган саноқли журналистлардан бири Си-Эн-Эн мухбири Кристиан Аманпур. "Саддам чор тарафга кўз югиртириб, кулимсираб бунинг бари "театр". Асл жиноятчи Буш, деди".
Кристиан Аманпурнинг хабар беришича, Саддам Хусайн унга қўйилган айблов ёрлиқини имзолашни инкор этган.
"У Ироқ қўшинларининг Кувайтга бостириб киргани борасидаги айбига иқрор бўлишдан бош тортди. У қандай хаддингиз сиғди бундай дейишга, мен буни Ироқ халқи манфаати йўлида қилдим. Сиз нимага бу кўппаклар ёнини олаяпсиз, деди. Яъни кўппаклар деганда у кувайтликларни назарда тутди. Шундан сўнг суд раиси Саддам Хусайндан махкама давомида бундай ибора қўлламаслигини сўради", - хабар беради Си-Эн-Эн мухбири Кристиан Аманпур.
Саддам Хусайн хокимиятдалиги даврида жиноятлар содир этганликда айбланмоқда. Тахтдан ағдарилган Ироқ собиқ рахбари мамлакатни 20 йилдан ошиқ вақт мобайнида бошқарди. Бағдодлик Адел Нажда Саддам Хусайн ироқликлар томонидан суд қилинаётганини олқишлайди:
"У Ироқ қонунларига мувофиқ жазоланиши керак. Чунки у 35 йил мобайнида Ироқ халқига қарши жиноятлар содир этди ва буни ҳамма билади. Унинг ироқликлар томонидан суд қилинаётгани жуда яхши", - дейди Адел Нажда.
Саддам Хусайн устидан бошланган махкама қаерда ўтаётгани жамоатчиликдан сир тутилмоқда. Кеча Саддам Хуайн ва унинг 11 сафдоши Ироқ адлияси ихтиёрига топширилган эди. Аммо уларни қўриқлаш ҳамон АҚШ харбийлари зиммасида қолмоқда.