АҚШ ҳарбийлари Афғонистонда маҳбусларнинг таҳқирлангани тўғрисидаги янги кўрсатмалар бўйича текширув ишлари олиб бормоқда.

Арол
Майор Жон Сийпманнинг бугун айтишича¸ ҳарбий пррокуратура кўрсатмалар бўйича кузатувлар олиб боради ва тегишли чоралар кўради. Бироқ¸ бу хусусда у тафсилий маълумот бермади.
Ироқдаги маҳбусларнинг таҳқирлангани тўғрисидаги можаро Афғонистондаги маҳбусларга ëмон муносабатда бўлингани ҳақидаги иддаоларга янгидан диққатни жалб этмоқда.
АҚШ ҳарбий қўмондонлиги 2002 йилнинг август ойидан буëн Афғонистонда ҳалок бўлган беш нафар маҳбус ўлими юзасидан текширув ишлари олиб борди. Айни пайтда мазкур қўмондонлик қийноқларга солинган ва тажовуз қилинган маҳбуслар иши юзасидан яқинда яна камида иккита жиноий иш қўзғади.