Бугун Ироқнинг Баакуба шаҳридаги миллий гвардия қўшинлари бўлинмаси биноси олдида портлаш рўй берди. Оқибатда, 3 одам қурбон бўлди, бир одам жароҳатланди.

Ироқ шимолида Америка ҳарбийлари томонидан патрул хизмати ва маҳаллий полиция маҳкамаларига уюштирилган бир неча ҳужумлар қайтарилди. Тўқнашувлар чоғида 2 ҳужумчи ўлдирилди.
Кеча Бағдод жанубидаги назорат пунктида содир этилган портлаш оқибатида эса 7 нафар ироқлик ҳарбий нобуд бўлганди.