Афғонистон етакчиси Ҳамид Карзайга АҚШ мустақиллиги кунида Озодлик медали топиширилди.

Медални топшириш маросими Филаделфияда — 1776 йили Америка мустақиллиги декларацияси имзоланган бинода бўлиб ўтди.
Ҳамид Карзайга қадар айни мукофотга муносиб бўлганлар ичида Чехия собиқ Президенти Вацлав Гавел ва БМТ Бош Котиби Кофи Аннанлар бор.