Греция терма жамоаси футбол бўйича Европа чемпиони бўлди.

Лиссабонда бўлиб ўтган финал учрашувида Греция футбочилари дунёнинг кучли командаларидан бири саналган Португалия терма жамоасини 1:0 ҳисобига енгдилар. Командани мутлақ ғалабага олиб келган гол муаллифи Ангелос Харистеас бўлди.
Афинада ҳозир қанақа шовқин-суронлар бўлаётганини тасаввур қилётгандирсиз. Терма жамоа ишқибозлари қувончларидан бутун шаҳарни бошларига кўтаришмоқда.