Югославия собиқ Президенти Слободан Милошевич бугун Хаага халқаро трибанулида ўзининг ҳимояси учун чиқиш қилиши лозим эди. Аммо, унинг соғлиги ёмонлашгани туфайли йиғилиш қолдирилди.

Югославия собиқ Президенти соғлиги ёмонлашувига суд жараёнининг таьсири катта бўлганини таькидлади.
Трибунал раиси Патрик Робинсон эса шундай деди:
«Мазкур суд жараёнини радикал асосда қайта кўриш ва давом эттириш вақти келди. Албатта, судланувчининг соғлиги инобатга олинган ҳолда», — деди Хаага трибунали вакили.
Судялар Югославиянинг собиқ Президентига ўз фикрини асослаши учун 4 соат вақт берган эдилар. Болқон уруши вақтида инсониятга қарши ҳарбий жиноят содир этганликда айбланаётган Милошевич устидан суд жараёни икки йилдан буён давом этмоқда.