21 июн куни Фаллужада Ироқ қуролли гуруҳи томонидан гаровга олинган АҚШ ҳарбийси озод этилди.

Бу ҳақда гаровга олинган АҚШ ҳарбийси Вассаф Али Хассуннинг акаси Ғарб ахборот агентликларига маълумот берди. АҚШ ҳарбий раҳбарияти ҳозирча бу хабарни тасдиқлагани йўқ.
Ироқнинг Сурия ва Иордания билан чегарадош Анбар вилоятида ўтказилган ҳарбий амалиёт пайтида АҚШнинг 3 аскари нобуд бўлди.

Фаллужа шаҳрида АҚШ ҳарбийлари ҳаво ҳужуми оқибатида 13 киши нобуд бўлди, 7 киши яраланди. Ҳаво ҳужуми Ироқ Ўтиш Даври Ҳукумати берган маълумот асосида Абу Муса аз - Заркавий қуролли гуруҳи яширинган уйга қилинди.

Бағдодда АҚШ ҳарбийлари текширув пунктида тўхтамай ўтиб кетаётган автомашинани ўққа тутдилар. Хабарларда бир боланинг нобуд бўлгани айтилмоқда.