Бугун Венада Австрия Президенти Томас Клестилнинг дафн маросимида Европа давлатлари раҳбарлари ва Европа қироллари оила аъзолари қатнашдилар.

Арол
Клестил сешанба куни 71 ëшида юрак хуружидан вафот этган эди. Пайшанба куни Ҳайнц Фишер Австриянинг янги Президенти сифатида қасамëдга келтирилди.
Дафн маросимида шунингдек¸ Австрияда туғилган киноюлдуз ҳозирда АҚШнинг Калифорния штати ҳокими Арнолд Шварценегер ҳамда Россия Президенти Владимир Путин иштирок этди.