Хитой Бош Вазири Вен Жиабао хитойликларни ОИТС касаллиги тарқалишининг олдини олишга кўмаклашишга чақирди.

Арол
Бош Вазир ОИТС касаллигининг олдини олиш ва уни назорат қилиш учун ҳукумат қўшимча маблағ ажратишига ваъда берди.
Хитой ҳукуматига кўра¸ мамлакатда тахминан 840 минг одам ОИТС касаллигига чалинган. Бироқ¸ БМТнинг ОИТС бўйича агентлиги бу рақам бир неча баробар юқори бўлиши ва 2010 йилга бориб 10 миллион хитойлик ушбу касаллик вирусини юқтириши мумкинлигидан огоҳлантирди.