Эрон суди исломга қарши тарғибот юргизаётганликда айбланган ислоҳотчиларнинг “Тосси” ва “Офтоб” журналлари фаолиятини тўхтатишга қарор қилди.

“Тосси” журналининг Бош муҳаррири Ғоли Шайхий қамоққа олинди.
Эрон Матбуот Эркинлиги Ассоциациясига кўра, мамлакатда 90 нашр таъқиқланган, 20 нафардан кўпроқ журналист қамоқда сақланмоқда. 65 журналист эса қалбаки айбловлар билан судларга чақирилган.