Жанубий Осетияда вазият мураккаблигича қолмоқда.

Хабарларга кўра, Жанубий Осетиядаги грузинларнинг Тамарашени қишлоғига хужум қилинган, шунингдек Цхинвали тумани яқинида грузиялик осетинларнинг норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда. Улар Жанубий Осетия раҳбариятининг истеъфо беришини талаб қилмоқдалар.

Россия Давлат думаси Грузия ҳукуматини Жанубий Осетиядаги вазиятни издан чиқаришда айблади.

Бугун Жанубий Осетия пойтахти Цхинвалида Грузия, Россия, Жанубий ва Шимолий Осетия вакиллари республикадаги вазиятни барқарорлаштириш масаласини мухокама қилмоқдалар.