Бугун Президент Владимир Путин Россиянинг АҚШ билан ҳамкорлик муносабатлари яна-да яхшиланиши лозимлигини билдирди.

Президент Путин Москвада Россиянинг турли мамлакатлардаги 130 элчиси билан суҳбат ўтказди. Суҳбат чоғида у Россия ва АҚШ муносабатлари мунтазам э’тиборни талаб қилиши ва шундагина Москва ва Вашингтон ўртасидаги ҳозирги муносабатлар яқин ҳамкорлик алоқаларига айланиши мумкинлигини та’кидлади.
Шунингдек, Владимир Путин Россиянинг собиқ Иттифоқ республикалари ўртасидаги та’сирини ҳам орттириш зарурлигини тилга олди.
«Бу борада инетграция жараёнларига э’тибор қаратиш лозим. Жумладан, Евроосиё Иқтисодий Ҳамкорлиги ва ягона иқтисодий макон доирасидаги ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш керак. Бундан ташқари, МДҲ давлатлари билан Россия муносабатларини ҳам яна-да яхшилаш, мустаҳкамлаш лозим. Бу Россия ва айни вақтда қўшни МДҲ давлатлари учун ҳам самаралидир», — деди Президент Путин.
Владимир Путин та’кидича, минтақадаги изчил ҳамкорлик халқаро терроризмга қарши кураш ва қурол-яроғ тарқалишини тезлик билан назоратга олишда муҳим аҳамиятга эга.