Жанубий Африка республикасининг собиқ Президенти Нелсон Мандела ОИТС масалалари бўйича Бангкокда бўлиб ўтаётган халқаро анжуман қатнашчиларини силга қарши курашни ҳам фаоллаштиришга чақирди.

"Биз бугун, агар силга қарши кураш учун барча имкониятларни ишга солмасак, ОИТСни енгга олмаслигимизни бутун дунё тан олиши кераклигини уқтимоқчимиз", - деди Мандела жумладан.
ОИТСга чалинган кишининг организми биринчи навбатда айнан сил қурбони бўлади.
Ёши 86 га чиққан Манделанинг ўзи ҳам Жанубий Африкадаги апартеид даврида қамоқда ўтирган чоғида силдан азият чеккан эди.