Чеченистон сайлов комиссияси бугун республика президентлигига номзодларни қайддан ўтказишни бошлади.

Сайлов комиссияси раиси Абдулкарим Арсахановдан олинган хабарга қараганда, президентликка даъвогар 19 кишидан 12 нафари номзодлар рўйхатидан ўтиш учун ҳужжатларини тақдим этди. Қолган 7 киши ўз хоҳиши билан сайловолди курашига қатнашмаслигини билдирди.
Чеченистон президентлигига навбатдан ташқари сайлов шу йилнинг 29 августида ўтказилади.