Халқаро шахмат федерацияси – ФИДЕ версияси бўйича жаҳон чемпионлигини қўлга киритган ўзбек гроссмейстери Рустам Қосимжонов Ўзбекистон Республикасининг олий мукофоти – Амир Темур ордени билан тақдирланди.

Рустам Қосимжонов энди россиялик гроссмейстер Гарри Каспаров билан беллашади. Бу ўйин шахмат дунёсидаги кўп йиллик бўлинишга барҳам бериш тўғрисидаги келишув доирасида ўтказилади. Бу матч ғолиби россиялик Владимир Крамник ҳамда венгр Петер Леко ўртасида бўлиб ўтадиган ўйин ғолиби билан куч синашади. Ана ўша ўйин ғолиби дунёнинг шахмат бўйича мутлақ чемпиони бўлади.