Бугун Туркия Бош Вазири Ражаб Тойиб Эрдўған расмий ташриф билан Францияга боради.

Сафардан мақсад – расмий Париждан Туркиянинг Европа Иттифоқига аъзо бўлишида уни қўллаб-қувватлашини сўрашдир.

3 кунлик сафар давомида Ражаб Тойиб Эрдўған мамлакат Бош Вазири Жан Пиер Раффарин ва Президент Жак Ширак билан учрашади.

Шунингдек¸ учрашувлар чоғида бошқа ҳужжатларга имзо чекиш ҳам кўзда тутилган.


Туркия 1999 йилдан буëн Европа Иттифоқига аъзо бўлиш учун номзод ҳисобланади.