АҚШ Сербиянинг янги Президентига ҳарбий жиноятчиликда гумон қилинаëтган Радко Младич юзасидан таклиф киритди.

Самандар
Ҳарбий жиноятларни ўрганиш бўйича Оқ Уй вакили Борис Тадичга¸ агар Радко Младич БМТнинг Гаага Халқаро Трибуналига топширилса¸ у ҳолда¸ ҳарбий жиноятчиликда айбланаëтган бошқа шахслар Сербиянинг ўзида ҳам судланиши мумкинлигини айтди.

Младич геноцидни амалга оширганликда ва бегуноҳ кишиларни ўлдирганликда айбланмоқда.
1995 йили Сребренице шаҳридаги минглаб мусулмонларнинг қириб ташланишига ҳам Радко Младич етакчилик қилган.