АҚШда 2001 йилнинг 11 сентябр ҳодисаларини ўргани учун тузилган махсус комиссия якуний ҳисоботини эълон қилди.

Самандар
Ҳисобот муаллифлари АҚШ махсус хизматларини қаттиқ танқид қилиб¸ уларнинг жиддий ислоҳотга муҳтожлигини таъкидлаган.

Комиссия аъзоси Томас Кейн АҚШ ҳамон хавфсиз эмаслиги ва 3 минг нафар одам ëстиғини қуритган 11 сентябр воқеалари яна қайтарилиши ва у олдингисидан ҳам даҳшатлироқ бўлиши мумкинлиги билдирган: NC072269


“Бизнинг мақсадимиз юз бериши мумкин бўлган ҳужумларни бартараф этиш. Қайси бир мутахассис билан суҳбатда бўлмайлик¸ 11 сентябр воқеаларидан ҳам каттароқ ҳодисалар юз бериши мумкинлигини таъкидламоқда”¸ - дейди Томас Кейн.


Якуний ҳисоботда Оқ Уй раҳбарларининг бир неча йиллар мобайнида террорчиларнинг таҳдидига эътибор қилмаганлиги 11 сентябр воқеаларининг юз беришига сабаб бўлгани ëзилади.