Ғазо минтақасидаги тартибсизликлар тўхтамаяпти.

Самандар
Бугун Ал-Завадада жойлашган полиция участкасига қуролланган номаълум шахслар томонидан ҳужум уюштирилди¸ бино ëқиб юборилди.



Шунингдек¸ мамлакатнинг Хон Юнус мавзесида қуролланган 20 нафар киши маҳаллий маъмуриятга тегишли бинони қўлга олди.


Сўнгги икки ҳафта ичида Фаластинда юз бераëтган сиëсий бўҳрон ҳамон ўз ечимини топмаяпти.


Мазкур ҳодисалар замирида Фаластин Бош Вазири бир неча бор истеъфо берган эди¸ аммо мухторият лидери Ясир Арофат унинг истеъфосини қабул қилмади.