Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Махачқаладаги милиция бўлимида содир этилган портлаш натижасида бир милиционер нобуд бўлди, икки милиционер яраланди.

Абдулла Эргаш
Хабарларга кўра, Доғистон пойтахтидаги бу милиция бўлимига номаълум одамлар граната ташлаганлар.
Куни кеча Махачқаладаги махсус милиция бўлинмаси базаси олдида содир бўлган портлаш оқибатида бир аёл нобуд бўлган, 7 киши оғир яраланган эди.

Доғистон расмийларига кўра, йил бошидан бери республикада 23 милиционер ўлдириб кетилган.