Фаластин мухториятининг Ғазо минтақасида исёнчилар ҳаракати кучайиб бормоқда.

Абдулла Эргаш
Шанба куни қуролланган фаластинлик исёнчилар гуруҳи Хон Юнус шаҳридаги маъмурий бинони ишғол қилди. Улар Фаластин Хавфсизлик кучларидан истеъфога чиқарилган “Ал – Ақса мазлумлар гуруҳи”нинг 50 аъзосини қайта ўз лавозимларига тикланишини талаб қилмоқдалар. Исёнчилар, шунингдек, Ғазо минтақаси Хавфсизлик кучлари бошлиғи этиб тайинланган Мусо Арофатнинг истеъфо беришини талаб қилаётирлар.

Бундан аввалроқ исёнчилар бир полиция бўлимига ўт қўйган эдилар. Ясир Арофатга содиқ қуролли кучлар ва исёнчилар ўртасида отишмалар бўлиб ўтди.