Европа Ташқи Ишлар вазирлари бугун Брюсселда Суданнинг Дарфур вилоятида юзага келган беқарор вазиятни муҳокама қилмоқдалар.

Абдулла Эргаш
Араб қуролли гуруҳлари бир йилдан бери Дарфурдаги қора танли аҳолига қарши ҳужумлар уюштирмоқда. Шу кунгача 50 минг қора танли ўлдирилгани, бир миллион одам уйларини ташлаб қочишга мажбур бўлганлиги айтилмоқда. Судан ҳукумати бу ҳужумларга панжа орасидан қарамоқда ва бунинг олдини олиш учун зарур чораларни кўрмаяпти.
АҚШ Судандаги вазиятни геноцид, деб баҳолади ва Судан ҳукуматига қарши халқаро чораларни қўллашни таклиф қилмоқда.