Қувайт транспорт компанияси, Ироқ қуролли гуруҳлари томонидан гаровга олинган етти ходими яқин кунлар ичида озод этилиши мумкинлигини билдирди.

Абдулла Эргаш
Бу ҳақда Ҳиндистон ва Кениянинг 6 нафар, Мисрнинг бир нафар фуқаросини гаровда сақлаётган гуруҳ билан музокаралар олиб бораётган ироқлик ўртамчилар транспорт компаниясига хабар берганлар.
Қуролли гуруҳ вакили эса мана буларни билдирди:

"Биринчидан, биз музокаралар муддатини узайтирмоқдамиз. Иккинчидан, биз ўз талабимизни тасдиқлаймиз, Қувайт фирмаси босқинчилар билан алоқасини тўхтатмоғи зарур. Учинчидан, Ҳиндистон ҳукуматини оггоҳлантирамиз, ўз фуқароларини гаровдан озод қилиш учун бизга масъулиятсиз тарзда ҳужумлар уюштирмасин" .
Қуролли гуруҳ вакилининг видеотасмага туширилган бу баёноти бир неча телеканаллар орқали намойиш этилди.