Афғонистонда шу йилнинг 9 октябрига белгиланган президентлик сайловида мамлакатнинг собиқ Таълим вазири Юнус Қонуний Ҳамид Карзайнинг асосий рақиби бўлади.

Самандар
Охирги дақиқаларда президентлик сайловида президентликка номзод сифатида иштирок этиш учун ниятини эълон қилган Юнус Афғонистон янги конституциясининг айрим моддаларига риоя қилинмаëтганлиги боис¸ мамлакат лидери лавозими учун курашишга қарор қилганини билдирди.
Конституциянинг айнан қайси моддаларига риоя қилинмаëтганлигини Қонуний айтмади.
Шунингдек¸ унинг номзодини бир вақтлар Афғонистон Мудофаа Вазири лавозимида ишлаган¸ ҳозирда мамлакат Вице-Президенти Муҳаммад Фаҳимнинг қўллаб-қувватлаши кутилмоқда.