Покистон ва Кения гаровда ушлаб турилган фуқароларини озод этишни сўраб яна бир бор ироқлик экстремистларга мурожаат қилди.

Самандар
Кения Ташқи Ишлар вазири Чирау Али экстремистларга мурожаат қиларкан¸ гаровдагилар ҳарбий эмаслиги ва аслида Ироқда Кения ҳарбийлари йўқлигини билдирди.
Покистон Ташқи Ишлар вазири Масуд Хон ҳам жанггарилар томонидан ўғирлаб кетилганлар америкаликлар билан ҳамкорлик қилмагани ва Покистон Ироққа ҳеч қандай қўшин юборишни режалаштирмаëтганини маълум қилди.
Ироқда камида 11 нафар одам гаровда ушланмоқда.
Қувайтга тегишли ширкатнинг 7 нафар ҳайдовчисини қўлга олган¸ ўзини “Ироқ Исломий Армияси” ¸ деб атовчи гуруҳ компаниянинг америкаликлар билан ҳамкорликни тўхтатишини талаб қилмоқда.
Икки нафар иорданиялик ва икки нафар покистонликни гаровга олган бошқа икки экстремист гуруҳ ҳам худди шундай талаб билан чиқмоқда.
Акс ҳолда¸ улар гаровдагилар қатл этилишини билдирган.
Душанба куни эса¸ бундан бир неча кун олдин жанггарилар томонидан ўғирлаб кетилган мисрлик дипломатнинг қўйиб юборилгани маълум бўлди.