Афғонистонда 24 йил фаолият олиб борган “Чегара билмас шифокорлар” ташкилоти мамлакатни тарк этмоқда.

Ташкилот вакиллари мамлакатда хавфсизлик вазияти ёмонлашишига ҳукумат сабабчи эканини айтиб, Афғонистондаги АҚШ етакчилигидаги коалиция кучларини гуманитар ёрдамлардан сиёсий мақсадларда фойдаланаётганликда айблади.