Бугун Ироқнинг Бақуба шаҳрида бомба ҳужуми уюштирилди.

Ироқнинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги тарқатган маълумотга кўра, портлаш оқибатида 68 одам нобуд бўлган, 56 одам яраланган.
Бу Бақуба шаҳрида уюштирилган энг кучли ҳудкуш ҳужумдир.
Ироққа оид яна бир хабар.
АҚШ ҳарбийларига кўра, бугун Сувория шаҳрида халқаро ва Ироқ кучлари биргаликда ўтказган операция давомида 35 жанггари ўлдирилган, 40 нафари асир олинган. Отишма пайтида етти нафар ироқлик аскар ҳам нобуд бўлган.