Бостонда ўтган АҚШ Демократик партияси қурилтойида, сенатор Жон Керри партия номидан ноябрда ўтадиган Президентлик сайловига номзод сифатида расман тасдиқланади.

Абдулла Эргаш
Вице-президентликка номзод Жон Эдвардс бу ҳақда буларни айтди:
"Биз Америка халқи хавфсизлиги учун ҳарбий қудратимиздан доимо фойдаланамиз. Биз “Ал-Қайда”ни тугатамиз. Ва биз дунёда мамлакатимиз обрўсини қайта тиклаши миз, иттифоқчиларимизни қайта ўз томонимизга жалб қилишимиз керак. Биз “совуқ уруш”да, иккита жаҳон уришида ғалаба қозондик, ҳудди шу каби биз барқарор Ироқ давлатини ҳам шакллантирамиз" .

Демократик партиянинг 4 кун давом этган қурилтойи мобайнида делегатлар Президент Жорж Буш маъмурияти олиб бораётган сиёсатни кескин қораладилар.