Бугун АҚШ Давлат Котиби Колин Пауэлл Ироққа борди.

Самандар
Колин Пауэллнинг Ироққа сафари ҳақида олдиндан ҳеч қандай хабар тарқатилмаган эди.
Кеча АҚШ Давлат Котиби Саудия Арабистонида расмий ташрифини давом эттираëтган Ироқ Бош Вазири Ийяд Алавий билан музокаралар ўтказди.
Mузокараларда Ироққа араб ва бошқа мусулмон давлатлардан тинчликпарвар кучларни юбориш масалалари муҳокама қилинди.