Покистоннинг Афғонистон билан чегарасига яқин жойлашган Чаман шаҳрида полиция кучлари ва маҳаллий одамлар ўртасида тўқнашув юз берди.

Натижада камида тўрт одам, жумладан бир полиция ходими ҳам нобуд бўлди. Полиция вакили Малик Аршодга кўра, бир гуруҳ маҳаллий қабила вакиллари жума куни кечқурун полиция постига ҳужум уюштирганидан кейин тарафлар ўртасида отишма келиб чиққан.