Бугун Судан расмийси ўз мамлакати Дарфур вилоятида юзага келган бўҳронни бартараф этиш ҳақидаги БМТ резолюцияси талабларини бажаришини билдирди.

Агар ўша талаблар бажарилмаса, БМТ резолюциясига мувофиқ Судан ҳукуматига қарши санкциялар жорий этилиши кўзда тутилган. Аввалига Судан БМТ резолюциясини нотўғри, дея уни рад этган. Бироқ Суданнинг Африка Иттифоқидаги элчиси Усмон Саид бугун ўз мамлакати БМТ чиқарган қарорни қабул қилишини ва уни бор имкониятни ишга солиб амалга тадбиқ этишини эълон қилди.