1997 йили Хитой тасарруфига ўтказилган Британиянинг собиқ колонияси Гонконгда биринчи марта Хитой Халқ Озодлик армияси ҳарбий паради бўлиб ўтди.

Намойишда уч мингга яқин ҳарбий иштирок этди. Маҳаллий муҳолифатга кўра, ҳарбий намойиш миллатчилик кайфиятларини кўтариш мақсадида уюштирилган. Бунинг асосий сабаби эса, Гонконг Парламентига яқинда бўладиган сайловда расмий Пекинга мойил бўлган номзодларнинг сайланишини таъминлашдир.