“Хизб-ут-Таҳрир” партияси Тошкентда жума куни содир этилган портлашларга алоқадорлиги ҳақидаги маълумотларни рад этди.

Лондонда чиқарган баëнотида партия террорчилик¸ зўравонлик ëки қуролли жиҳод “Хизб-ут-Таҳрир” низомига зид эканлигини билдирган.


Ўзбекистон республикаси Президенти Ислом Каримов портлашлар ортида “Хизб-ут-Таҳрир” Исломий ҳаракати турган бўлиши мумкинлигини маълум қилган эди.


“Хизб-ут-Таҳрир”га кўра¸ Ислом Каримов террорга қарши кураш баҳонасида мусулмонларни тазйиқ қилаëтир.



Хабарларга қараганда¸ жума кунги портлаш сабабларини ўрганиш мақсадида Тошкентга Исроилдан махсус комиссия аъзолари етиб келган.