Афғонистон Ташқи Ишлар вазири Абдулоҳ Абдуллоҳ Мисрга уч кунлик расмий ташрифини бугун якинлайди.

Сешанба куни Миср Ташқи Ишлар вазири Аҳмад Абул Ғейит билан ўтказган учрашув ҳақида гапирар экан¸ Абдулоҳ Абдуллоҳ икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш борасида келишиб олинганини таъкидлади.

Абул Ғейит ҳамкасби билан Афғонистонни қайта қуришдаги Мисрнинг ўрни ҳақида ҳам музокаралар олиб борганини билдирди.