Россия Ташқи Ишлар вазирлиги Оқ Уйни террорга қарши урушда икки юзламачилик сиëсати олиб бораëтганликда айблади.

Самандар
Мазкур баëнот Чеченистон сепаратчиларидан бири Ичкерия Ташқи Ишлар вазири лавозимини эгаллаган Илëс Аҳмадовга АҚШ ҳукумати сиëсий бошпана берганидан сўнг эълон қилинди.

Россия Ташқи Ишлар вазирлиги бу масала юзасидан баëнот бераркан¸ Ахмадовнинг сиëсий бошпанага эга бўлишидан келиб-чиқиб¸ биз Америкага икки юзлама сиëсат олиб бораëтган мамлакат сифатида қараймиз ¸деб билдирди.
2002 йилдан буëн Россия Илëс Аҳмадовни Россияга экстрадиция қилинишини сўраб келаëтган эди.