АҚШ Япониянинг Хиросима шаҳрига атом бомбаси ташлаганига бугун 59 йил бўлди.

Самандар
Мазкур санани нишонлар экан¸ Хиросима шаҳри ҳокими АҚШ ядровий қуролларини ривожлантиришда давом этаëтганини танқид қилди.
Хиросимадаги ëдгорлик боғида сўзга чиққан Тадатоши Акиба Оқ Уй БМТ ва халқаро қонунларни инкор этиб¸ янги ядровий дастурлар устида ишлаëтганини гапирди.
1945 йилнинг 6 августида АҚШ ҳаво кучларининг Хиросимага атом бомбасини ташлаши оқибатида 140 минг одам ҳалок бўлган эди.