Бангладешда юз берган сув тошқинида нобуд бўлганлар сони кўпайиб бормоқда.

Давлат ахборот агентлиги тарқатган хабарда, ҳозиргача сув тошқинидан 690 одам ҳалок бўлганлиги айтилади. Бироқ, расмийлар бу рақам 900 кишини ташкил этиши ҳам мумкинлигини билдирмоқдалар.
Ҳиндистонда эса сув тошқини ва кўчкилар оқибатида мингдан ортиқ киши нобуд бўлди.