Москвадаги “Матросская тишина” тергов изоляторидаги 200 дан ортиқ махбуслар очлик эълон қилишлари мумкинлигини билдирдилар.

Улар қамоқхона раҳбариятига берилаётган озиқ-овқат сифатини яхшилаш, текширувларни камайтириш, камерадаги махбуслар сонини озайтириш талаб қилинган мактуб жўнатдилар.
Тергов изолятори раҳбарияти бу мактуб қамоқхонадаги вазиятни ўз қўлларига олишни истаган жиноят олами вакиллари томонидан уюштирилган, деб билдирдилар.