Қалмиқистон Президенти Кирсан Илюмжинов Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида шахмат шаҳарчаси қуришни режалаштирмоқда.

Ушбу лойиҳа қиймати икки ярим миллиард долларни ташкил этади. Лойиҳани амалага ошириш учун Кирсан Илюмжинов Дубайдаги қурувчилик фирмаси билан шартномани имзолаган. Шахмат шаҳарчаси 64 гектар майдонни эгаллаб, 32 бинодан иборат бўлади. Бу шаҳарча йилига 60 миллион одамни қабул қила олади.
Кирсан Илюмжинов Халқаро Шахмат Федерацияси Президенти ҳамдир.